Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Профессор: "Коронавирус пандемияси энди бошланмоқда"

Профессор: "Коронавирус пандемияси энди бошланмоқда"

Бельгиялик микробиолог, профессор ҳамда Эбола ва ОИТС бўйича мутахассис Питер Пиот йил бошида коронавирусга чалиниб тузалганди. У ўз тажрибаси асосида COVID-19 ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "Кун" нашри ёзмоқда.

 Энг аввало, ҳозирги инқироз – ижтимоий, деб ҳисоблайди Пиот. Олимнинг фикрича, коронавирус бўйича расмий статистика аслидагидан анча камайтириб кўрсатилмоқда. Унинг тахминига кўра, бутун дунё бўйича касалланганлар 20 миллионга яқин.

 «Ҳақиқат шундаки, биз пандемиянинг бошланишида турибмиз. Инфекцияга чалинувчан инсонлар бор экан, вирус юқаверади, чунки у яшаши учун бизнинг ҳужайраларимиз керак», — деди у. Унинг тахминига кўра, пандемия бир неча йил давом этиши мумкин.

 Пиот вакцина юз фоиз самарали бўлишига шубҳа қилмоқда ва имкон борича ижтимоий масофаланишга риоя қилишга чақирди.

 Америкалик олимлар аввалги грипп эпидемияларининг ривожланиш суръатлари ва коронавирус тарқалиши тезлигини ўрганиб чиқди ва COVID-19 тарқалиши яқин бир ярим-икки йил ичида тўхтамайди деган хулосага келди.

Киритилди: 15:39 06.07.2020. Ўқилди: 6234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!