Грузия Президенти Саломе Зурабишвили пойтахт Тбилисида Европа Иттифоқи тарафдорлари намойишга қатнашди ва фаоллар билан учрашди.
Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе томонидан мамлакатнинг Европа Иттифоқига кириши бўйича музокаралар бошланишини 4 йилга тўхтатиб қўйишига қарши намойишлар 17-кундирки давом этмоқда.
Кечқурун Тбилисида яна йиғилган намойишчилар ҳукумат қарорига қарши яна бир бор норозилик билдиришди.
Парламент биноси олдидаги намойишда президент Зурабишвили ҳам иштирок этган.
Намойишчиларга мурожаат қилар экан, у 26-октабр куни бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларини тан олмаслигини эслади ва улар сайловни қайта бошлашни талаб қилишларини таъкидлади.
Унинг айтишича, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни сақлаш учун янги сайловлар ўтказилиши керак.