Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Президент "ЮНEСКОнинг экологик пойтахти" глобал ташаббусини илгари сурди

Президент "ЮНEСКОнинг экологик пойтахти" глобал ташаббусини илгари сурди

30 октябрь куни Самарқандда ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Давлатимиз раҳбари бундай нуфузли форумнинг сўнгги 40 йил ичида илк бор ЮНEСКО Бош қароргоҳидан ташқарида — кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд заминида ўтказилаётганлиги Ташкилотга аъзо давлатларнинг Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли, жадал ислоҳотларга бўлган юксак ишончининг ёрқин ифодаси эканлигини таъкидлади.

Президент ўз нутқида иқлим инқирозига қарши биргаликда самарали кураш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири эканлигини, ўртача ҳароратнинг сезиларли даражада кўтарилиши, музликларнинг эриши, чўлланиш, тупроқ қатламлари емирилиши, урбанизация жараёнлари маданий мерос объектларининг ҳолатига жиддий таъсир ўтказаётганини қайд этди.

«Атроф-муҳитга масъулият билан ёндашаяётган, “яшил” дастурларни муваффақиятли татбиқ этаётган шаҳарларни алоҳида эътироф этиш ва рағбатлантириш бўйича “ЮНEСКОнинг Экологик пойтахти” глобал ташаббусини илгари сурамиз. Бундан ташқари, ЮНEСКО Ижроия Кенгашининг “Глобаллашув ва иқлим ўзгаришлари шароитида маданий меросни асраб-авайлаш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида”ги резолюциясини ишлаб чиқиш тарафдоримиз. Мазкур масала бўйича Хива шаҳрида халқаро симпозиум ўтказишга тайёрмиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Бундан ташқари, Давлатимиз раҳбари инклюзив таълимни ривожлантириш ва соҳада сунъий интеллект технологияларини кенг қўллаш; жаҳон номоддий маданий меросини сақлаб қолиш; хотин-қизларнинг етакчилик қобилияти ва компетенциясини таъминлаш; виртуал маконда нохолис ахборотларни тарқатиш, жамоатчилик фикрини чалғитиш, дискриминацияга қарши биргаликда самарали чоралар кўриш ҳамда дунёда динлараро зиддиятлар тобора кучайиб бораётган ҳозирги шароитда бағрикенглик, ўзаро тушуниш ва тотувлик каби умуминсоний ғояларни кенг тарғиб этишга қаратилган долзарб таклифларни илгари сурди.

Президент Самарқанддаги сессия ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш, ўзаро ишонч муҳитини мустаҳкамлаш, барқарор ривожланиш бўйича глобал ҳамкорлик механизмларини кучайтириш борасида улкан амалий қадам бўлишига ишонч билдирди.

Киритилди: 09:20 31.10.2025. Ўқилди: 922 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!