Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Президент: "Уйга бостириб кириб, болалар, ҳомиладор аёллар кўз ўнгида одамни ерга ётқизиб, қўлини қайирасиз, бир нечта қовурғасини синдирасиз..."

Президент: "Уйга бостириб кириб, болалар, ҳомиладор аёллар кўз ўнгида одамни ерга ётқизиб, қўлини қайирасиз, бир нечта қовурғасини синдирасиз..."

Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимида жиддий камчиликлар мавжудлигини қайд этди ва айрим "ҳаддидан ошиб кетган" куч ишлатарларни "жамиятдан юлиб ташлаш" билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Sputnik Беларусга таяниб "Кун" нашри ёзмоқда.

Лукашенконинг сўзларига кўра, одамларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини биринчи навбатда инсон ҳаёти ва тақдири эмас, рақамлар ва рейтинглар қизиқтиради деган тасаввур уйғонмоқда.

"Жиноий ишлар суриштирувида сохтакорлик шу даражадаки, ундан кўра бу жиноят ишларини очмаганинглар маъқул. Айрим погонлилар шу даражада қутуриб ва ҳаддидан ошиб кетганки, улар нафақат погон тақмасликлари керак – бу одамлар жамиятимиздан ўзлари текшираётган ишлардан ҳам тезроқ олиб ташланиши лозим", - деди у.

"Кўриб қўйинглар, тақдирни белгиловчилар! Уйга бостириб кириб, болалар, ҳомиладор аёллар кўз ўнгида одамни ерга ётқизиб, қўлини қайирасиз, энг камида бир нечта қовурғасини синдирасиз, миясини чайқайсиз. Бундай миясиз одамларга ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимида ўрин йўқ", - таъкидлади Беларусь президенти.

Киритилди: 18:23 20.08.2019. Ўқилди: 9421 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!