Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Президент тавсияси билан Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси ЎзМУга грант асосида қабул қилинди

Президент тавсияси билан Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси ЎзМУга грант асосида қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг талабаликка қабул бўйича гранти совриндори Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Новоселова Милена Алексеевна Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети Психология: амалий психология йўналишига грант асосида ўқишга қабул қилинди.


- Кеча ҳурматли Президентимиз бу ерга ташриф буюрганларидан кейин ҳали кўп масалалар ечилиши керак, қанча вазифалар борлигини шу ерни ўзида болаларнинг кўзидан кўриниб турганини, шу ердаги ёшларимизни вояга етказиш учун бу эртанги меҳнатга ўргатиш, мана шу ватанда, шу юртда ким қарайдиган, ким ардоқлайдиган, ким тарбиялайдиган, билимини бериб, эртага меҳнатини ўйлайдиган давлат борлигини, Президент борлигини – буни ҳаммасини ҳис қиладиган қилиб тарбиялаш, қолаверса эртага ватанпарварлик ҳисси мутлақо бир янги йўналишдаги тарбия тизими керак бўлишини таъкидлаб ўтдилар. Бу ерда битирувчиларни ҳаттоки қаерга олий ўқув юртларига жойлашиши бўйича ечим бериб грант ажратдилар. Мен ҳайрон қолганим, бу грантларни биттаси маданият соҳаси, биттаси таълим соҳасида. Милена исмли қизимиз 5 та олий ўқув юртининг ҳаммасига психология йўналишини кўрсатган. Бизнинг университетда амалий психология бор. Мана шу йўналишда ҳам психолог мутахассиси, ҳам педагог мутахассиси кадрлар тайёрланади. Милена кечадан бошлаб бизнинг талабамиз! Талабалик гувоҳномаси билан энди университет ҳар қайси хонасига, ҳар қайси кафедрасига, ахборот ресурс марказига бугундан келишингиз мумкин. Университетга хуш келибсиз, - деди Ином Мажидов.


Тадбир якунида ЎзМУ ректори Ўзбекистон Республикаси Президентининг талабаликка қабул бўйича гранти совриндорига сертификат, талабалик гувоҳномаси, электрон базалардан фойдаланиш учун планшет ва китоблар совға қилди.

Киритилди: 23:19 29.07.2021. Ўқилди: 2948 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!