Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Президент сиёсатдан норози халққа: "Тўрт томонингиз қибла"

Президент сиёсатдан норози халққа: "Тўрт томонингиз қибла"

Ливан президенти Мишель Аун маҳаллий телеканаллардан бирига берган интервьюсида 17 октябрдан бери норозилик намойиши ўтказаётганлар ҳақида гапирди, деб ёзади "azon.uz".

“Муаммолари ва талаблари нима эканини тушундик. Йўл қўйилган хатоларни тузатишга тайёрмиз, бироқ ҳаракатларингиз билан мамлакатни вайрон қилманглар, расмий ташкилотларнинг ишига тўсқинлик қилманглар. Йўлларни беркитиш ва таълимнинг оқсаши мамлакатни фалажлаб қўйяпти. Агар бошқарувда ҳеч кимни ёқитишмаса, тўрт томонлари қибла. Менинг ўтмишимга қарашсин, мени ёқтиришса, ёнимда туришсин, акс ҳолда мен кетаман”, – деди президент.

Аун намойишлар аввал иқтисодий талаблар билан бошлагани, кейин сиёсий талаблар билдирилганига эътибор қаратиб, ҳукумат ва халқ орасида ишончсизлик пайдо бўлганида, халқ бошқарувнинг ўзгаришини исташи табиий ҳол эканини таъкидлади.

Шунингдек, у намойишчиларнинг талабларни тўғри эканини ва бу талабларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

“Ислоҳотлар учун бирга ишлаш мақсадида уч марта намойишчиларга чақириқ йўлладим. Менга ёрдам беришлари учун майдонларда қолишларини сўрадим, бироқ чақириқларимга жавоб ололмадим”, – деди Ливан президенти.

Мишель Ауннинг интервьюсидан кейин пойтахт Байрут ва бошқа шаҳарларда яна намойишлар бошланиб кетди. Улар президентга ва унинг куёви – ташқи ишлар вазири Жибран Басилга норозиликларини билдирди.

Президент матбуот хизмати Мишель Ауннинг интервьюси борасида баёнот бериб, президент аслида “Агар намойишчилар ичида мулоқотга қўшиладиган ҳеч ким бўлмаса кетишсин, чунки бу тарзда ҳокимиятга келиб бўлмайди” деган маънода гапирганини маълум қилди.

Киритилди: 16:02 13.11.2019. Ўқилди: 4822 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!