Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Президент сайловининг ОАВда ёритилишига оид семинар ташкил этилди

Президент сайловининг ОАВда ёритилишига оид семинар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Бирлашган миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастурининг халқаро экспертлари ҳамкорлигида “ZOOM” дастури орқали Президент сайловини ёритишга бириктирилган Жиззах вилоятидаги оммавий ахборот воситалари журналистлари учун икки кунлик ўқув семинар-тренинг ташкил этилди.
Жорий йилда ўтиши режалаштирилган Президент сайловини ёритувчи журналистлар малакасини ошириш мақсадида ўтказилган ушбу ўқувнинг дастлабки кунида юқори тоифали тренерлар томонидан миллий сайлов қонунчилигига ва амалиётига халқаро стандартлар ва тавсияларни жорий қилиш, сайлов жараёнларини оммавий ахборот воситаларида ёритишда халқаро стандарт ва халқаро тажрибалар, сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик, сайловолди “Сукут куни” жавобгарлик масалалари ва сайлов кампаниясини электрон нашрларда ёритишдаги муаммолар каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Мавзуга оид тақдимотлар ўтказилиб, иштирокчилар ўртасида амалий машғулотлар ташкил этилди.

Ўқув семинар-тренингнинг иккинчи кунида сайлов даврида гендер тенглик масалалари, ногиронларнинг сайловда иштирок этиши билан боғлиқ муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.

Ўқув давомида Президент сайловини ёритиш жараёнида ОАВ вакиллари учун зарур бўлган муҳим тавсия ва маслаҳатлар берилди.

“ZOOM” дастури асосида ўзаро эркин мулоқот шаклида ўтган ўқув семинар-тренинг иштирокчилари тадбир ниҳоясида ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олди.

Киритилди: 18:58 31.07.2021. Ўқилди: 1550 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!