Бугун 2 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Президент матбуот котиби Самарқандда брифинг ўтказди

Президент матбуот котиби Самарқандда брифинг ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов бугун Самарқанд шаҳрида ўз ишини бошлайдиган ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессияси арафасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказди.

"Бугун Самарқанд шаҳрида ўз ишини бошлайдиган ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессияси арафасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказдим.

Энг муҳим маълумотлар:

- Бу тарихий воқеа сўнгги 40 йил ичида илк бор Париждаги бош қароргоҳдан ташқарида ва биринчи марта Марказий Осиёда ўтказилмоқда, ЮНЕСКО ташкил этилганининг 80 йиллиги билан бир вақтда ўтмоқда;

- 43-сессия минтақа тарихидаги энг йирик халқаро форумлардан бири бўлади. Унда 190 та аъзо давлат ва халқаро ташкилотлардан 2 минг 800 дан ортиқ вакил, шу жумладан 70 га яқин юқори даражали шахслар иштирок этади;

- тантанали очилиш маросимида фахрий меҳмонлар сифатида ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва Словакия Республикаси Президенти Петер Пеллегрини ҳам қатнашади;

- Самарқанд сессияси доирасида 150 дан ортиқ турли тадбирлар, шу жумладан Ўзбекистон ташаббуси билан 20 дан зиёд қўшимча тадбирлар ташкил этилади;

- тантанали очилиш маросимида Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлайди. Давлатимиз раҳбарининг нутқида бир қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилиши кутилмоқда;

- тадбир доирасида Президентимиз Словакия Президенти Петер Пеллегрини ва ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле билан икки томонлама учрашувлар ўтказади;

- ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси дунё ва мамлакатимизнинг етакчи оммавий ахборот воситалари, жами 500 дан зиёд журналист томонидан ёритилади. Самарқандда уларнинг самарали фаолияти учун барча шароитлар яратилган" - дейилади Шерзод Асадовнинг ижтимоий тармоқлардаги постида.

Киритилди: 10:45 30.10.2025. Ўқилди: 614 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!