Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таянч ихтисослаштирилган мактабларга 1 июлдан қабул бошланади

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таянч ихтисослаштирилган мактабларга  1 июлдан қабул бошланади

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таянч ихтисослаштирилган мактабларга қабул бошланиши ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Муҳаммад ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек ва Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабларга 2022/2023-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 1 ИЮЛдан-20 ИЮЛга қадар ОНЛАЙН шаклда ариза.пиима.уз сайти орқали амалга оширилади.

Қандай ҳужжатлар талаб этилади?

• Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома;

• 3х4 расм (охирги 2 ойда олинган);

• баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган);

• паспорт маълумотлар ва телефон рақамлар (талабгорнинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг доимий ишлаб турган телефон рақамлари).

Мазкур мактабларга нечанчи синфдан қабул қилинади?

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабга 5-синф, Мирзо Улуғбек ва Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабларга 7-синф учун қабул бўлади.

Киритилди: 22:44 27.06.2022. Ўқилди: 2909 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!