Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Президент мактабларида ишламоқчи бўлган ўқитувчилар орасида тест синовлари ўтказилди

Президент мактабларида ишламоқчи бўлган ўқитувчилар орасида тест синовлари ўтказилди

Ўзбекистоннинг Наманган, Нукус Хива ва Тошкент шаҳарларида ўз фаолиятини бошланиши кутилаётган президент мактабларида ишлаш истагида бўлшан ўқувчиларни саралаш жараёни давом этмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирги кунда янги мактаблар биносининг қурилиш ишлари билан бирга ўқувчи ва ўқитувчиларни саралаш ишларининг якуний босқичлари ўтказилмоқда.

17−18 июль куни Наманган, Нукус Хива ва  Тошкент шаҳарларида президент мактабларида ишлаш истагини билдирган маҳаллий ўқитувчилар орасида фан бўйича билим даражасини аниқлаш учун тест синовлари бўлиб ўтди.

Тест синовларида 28 майдан 10 июль кунига қадар президент мактабларида ишлаш истагини билдирган номзодлар орасидан саралаб олинган мутахассислар иштирок этди.

Қорақалпоқ тили ва адабиёти, она тили ва адабиёти, рус тили, инглиз тили, маънавият асослари, тарих, математика, информатика, биология, кимё, физика ва астраномия ҳамда бошқа фанлардан жами 273 нафар номзод имтиҳонда қатнашди.

Имтиҳондан сўнг номзодлар суҳбатдан ўтади ва энг билимли ўқитувчилар президент мактабларига ишга қабул қилинади.

Киритилди: 21:15 19.07.2019. Ўқилди: 1289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!