Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Президент маданият ва санъат ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади: Баҳодир Йўлдошев, Муножот Йўлчиева, Севара Назархон ва бошқалар

Президент маданият ва санъат ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади: Баҳодир Йўлдошев, Муножот Йўлчиева, Севара Назархон ва бошқалар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Ҳужжатга кўра, улар «халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ривожлантиришдаги хизматлари, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртимиз тараққиёти, тинчлиги ва барқарорлигини таъминлаш ишига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда жамоатчилик ишларидаги кўп йиллик самарали иштироки учун» мукофотланган.

«Буюк хизматлари учун»

«Дийдор» театр-студияси раҳбари Баҳодир Йўлдошев;

«Фидокорона хизматлари учун»

«Мақом» ансамбли раҳбари Абдуҳошим Исмоилов, ёзувчи Худойберди Тўхтабоев, актёр Абзал Рафиқов;

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Клара Жалилова, Гулчеҳра Иброҳимова, Муножот Йўлчиева, Замира Суюнова, Ёлқин Тўйчиев, Севара Назархон

“Дўстлик” ордени билан

Барно Қодирова, Илмира Раҳимжонова, Фотима Ражаметова

“Шуҳрат” медали билан

Ширин Маматова, Бунёдбек Саидовлар тақдирланди.

 

Киритилди: 06:25 30.08.2019. Ўқилди: 1739 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!