Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Президент ипотека кредити бўйича янги фармонни имзолади

Президент ипотека кредити бўйича янги фармонни имзолади

«Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Президент Фармони қабул қилинди, деб хабар берди «Ҳуқуқий ахборот».

Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби жорий этилди.

Унга мувофиқ:

  • Молия вазирлиги пул маблағларини тижорат банкларига 15 йил муддатга бозор шартлари асосида жойлаштиради;
  • тижорат банклари аҳолига ўз маблағлари ва Молия вазирлиги ажратадиган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитларини тақдим этади;
  • Молия вазирлигидан ажратилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари бозор ставкаси бўйича тақдим этилади. Бунда, қарз олувчига кредит уй-жойнинг жойлашган жойи ва майдонини мустақил танлаш ҳуқуқи билан чекланган миқдорда берилади;
  • айрим шахсларга (кам таъминланган, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож в.б.) ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидиялар тўланади.

Янги тартиб қуйидагиларда жорий этилади:

Қишлоқ жойларда – Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари шаҳарларига ва туман маъмурий марказларига туташ ҳудудларда;

Тошкент шаҳрида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида.

Киритилди: 15:49 11.12.2019. Ўқилди: 3601 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!