Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Президент ҳижобда, бош вазир эса хитойлик...

Президент ҳижобда, бош вазир эса хитойлик...

2005 йилларда турклар билан суҳбатлашганимда Туркия халқининг хилма-хиллиги, турли дунёқарашларга ва турлича сиёсий қарашларга эканлигини ва бир мамлакатда бемалол яшаб келаётганини эшитиб ҳайрон қолгандим.

Ўша даврда мен учун Ўзбекситон ва ўзбекистонликлар бир хил эди. Балким бунга ўша даврдаги ҳолат сабабчи бўлгандирки, одамлар ўзларининг дунёқарашини оммага очиқлашмагандир.

Кейинги йилларда ижтимоий тармоқ ривожланиши ва мамлакатдаги фикрлар хилма-хиллигига очиқликнинг бошланиши билан халқимиз орасидаги турли табақалар ўзларини кўрсата бошлади.

Табиийки, бундай ҳолда фикрлар ўзаро тўқнашиши табиий ҳол. Ижтимоий тармоқни кузатар эканман, халқимиз қайси тоифа вакили бўлмасин, диндорми, секюлярми, атеистми, либералми, радикаллик балосига йўлиққан.

Узоқ давр гапира олмаслик ортидан келган эркинликни ҳар бир тоифа фақат ўзлари учун эркинлик деб ҳисоблаёгандек, гўё.

Баъзи мусулмонлар ўзларини қўйиб, бошқа дин вакилларини ёки динсизлардан ҳам шариат қоидаларига амал қилишни талаб қилса, секулярлар дин билан дунё умуман бирлаша олмаслигини даъвосини қилмоқда.

Лекин, худога шукр, ҳар қайси тоифа ичида ҳам, ақлли, доно ва муросали вакиллар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

Шу ўринда бир нарсани айтмоқчиман. Мусулмонлар деганда ёки диндорлик дейилганда, кўпчилик радикал секулярлар дарров Афғонистон ва Сурияни эслашади ва ҳуддики мусулмонлар билан замонавий давлат қуриб бўлмаслигини кўрсатишмоқчи бўлишади.

Уларга қарши эса, мусулмонлар, Ғарб давлатларининг "чиригани"ни, "гейропа"нинг куни битганини айтиб, Дубай ва Малайзияни мисол қилишади.

Лекин икки тараф ҳам муросага келишни исташмайди. Мен уларга Сингапурни мисол қилмоқчиман.

Сингапур секуляр, ажойиб давлат. Аҳолисининг 70% хитойликлар бўлса-да, аҳолининг 15% ташкил этувчи малайликлар тили миллий тил ҳисобланади. Инглиз тили эса расмий тил.

Хилма-хиллик конституция билан ҳимояланган ва Конституциядаги ва барча қоғоздаги қоидалар ростдан ҳам ҳаётда амал қилади.

Шу сабабдан ҳам Сингапур президенти муслима аёл киши ва ҳижобда, бош вазир эса хитойлик.

Сингапур дунёнинг энг ривожланган ва бой мамлакатларидан ҳисобланади.

Экспертлар Сингапур давлатининг II жаҳон урушидан кейинги қашшоқликдан кейин тезда ривожланишига сабаб этиб мамлакатнинг таълим тизимига ва, қайси дин ва миллат вакили бўлишидан қатъий назар, ишчи кучнинг малакасига эътибор қаратганлигида деб айтишади.

Биз ҳам ҳали йўқ нарсага сеники-меники қилмасдан, оқ-қорага бўлинмасдан, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилсак, яхши натижаларга эришимиз мумкин.

Саид Комил

Манба: azon.uz

 

Киритилди: 13:57 17.10.2019. Ўқилди: 2688 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!