🏭 2030 йилдан бошлаб, Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги ИЭСлар ва иссиқлик марказларида мазутдан фойдаланиш тақиқланади.
♨️ Пойтахт атрофида жойлашган, кўмирда ишлайдиган иссиқхоналарга филтрлар ўрнатилади.
💨 2028 йилгача кучли чанг бўронларини ҳозиргига нисбатан 50 фоизга камайтириш вазифасини қўйилди.
⛽️ “Евро–4” стандартидан паст ёқилғиларни босқичма-босқич чеклашни бошлаш 2028 йилга қолдирилди.
ℹ️ 2025 йилдан Тошкентнинг 12 та туманида кичик мониторинг станциялари ўрнатилади. Кўчаларда ҳаво сифатини кўрсатиб турувчи монитор ва таблолар 2026 йилдан ишга туширилади.
🌳 2025–2030 йилларда пойтахт ва унинг атрофида жами 441 гектарлик “яшил белбоғ” ва “яшил боғлар” ташкил қилинади.