Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

- Пойтахтда 16 миллион сўмга ҳам чиройли тўй қилса бўладими? - Ҳа!

- Пойтахтда 16 миллион сўмга ҳам чиройли тўй қилса бўладими? - Ҳа!

16 миллион сўмга келин тушириб, тўй ўтказса бўладими? Яна юртимиздаги энг қиммат шаҳар лардан бири ҳисобланган Тошкентимизда. Бир овоздан йўқ деб жавоб қайтаришга шошилманг.

Бугун бунинг нафақат имкони борлиги, балки тўй чиройли ва тўкин ўтишини ҳам маҳаллалар фаоллари яхши билишади. Зеро жойларда ана шундай намунали тўйлар ўтказиш аста-секин урфга айланиб боряпти. Баъзи базмларни кўриб, яқинда фуқароларимиз, аввалгидек, дабдабали эмас, тўйни имкон қадар камчиқим, мазмунли, ахлоқ меъёрлари доирасида, хурофот ва манманликдан ҳоли ўтказишни ёппасига бошлашига умид пайдо бўляпти.

Ўтган йилда ҳудудимизда учта намунали тўй ўтказилди, дейди Олмазор туманидаги Абу Бакр Сиддиқ номли маҳалла масъул котиби Саодат Тожиева. Ҳар бирига 16 миллион 300 минг сўмдан маблағ сарфланди. Анъаналаримизга ёт бўлган танишув , сеп ёйди , қуда таниш , ота кўрди , ота келди , чарлари , қуда чақирди , куёв чақирди , келин чақирди , куёв навкари , келин навкари , келин салом , тоғора юбориш каби тадбирлар ўтказилмаяпти. Шунингдек, пул қистириш , пул сочиш , одобсиз шоулар, севги тарихи ( Love story ) сингари маънавиятимизга ёт одатларга йўл қўймадик. Бундан барча миннатдор, тўй дастурхони ҳам бинойидек. Нозу неъматлар турфа бўлди.

Масъул котибнинг айтишича, тўйлар маҳалла ҳудудидаги Қўштут тўйхонасида ўтказилган. Келин-куёв учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ётоқхона жамланмаси ва меҳмонхона шкафи олти ярим миллион сўмга харид қилинган. Тўйхонада киши бошига 65 минг сўмдан тўғри келадиган дастурхон ёзилиб, 100 нафар меҳмон чақирилган. Шунингдек, 1 миллион бир юз минг сўмга келин-куёв учун бош - оёқ сарпо ҳозирланди.

Тўйлар жуда мазмунли, нуроний онахону отахонларнинг дуоси, тилаклари, ёшларнинг шўх ўйин кулгуси билан ўтган. Демак, тўйнинг файзи ортиқча харажат, дабдабаю асъасада ёки машҳур санъаткорда эмас, асосийси тўйларни эл-юртга ёшларнинг никоҳни билдириб қўйишни чиройли қилиб ўтказишдадир. Айниқса, никоҳ тўйларнинг динимиз ҳаром қилган ичимликларсиз ўтиши тўйнинг файзини янада оширади. Одамларнинг кўнгли ёришган ҳолда бундай тўйларда иштирок этгиси келади. Охирги йилларда келинларимизнинг камчиқим, ёпиқ динимиз ва қадриятларимизга мос либосларни танлаётганликлари ҳам бизни қувонтиради. Демак оддий, ширингина, тартибли ўтган тўйлар ҳам одамлар ёдида узоқ ва ёрқин сақланади.

Саида Рустам қизи,

Azon.uz

Киритилди: 10:31 16.05.2019. Ўқилди: 2132 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!