Европа Иттифоқи ҳалигача Польшага украиналик қочқинларга ёрдам бериш учун зарур бўлган маблағни ўтказгани йўқ, деди Польша Ички ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари Павел Шефернакер.
"Биз кўтарган харажатлар миллионлаб эмас, миллиардлаб еврода ҳисобланган. Шу боис Европа Иттифоқининг қочқинларга ёрдам бераётган давлатларга ёрдами ҳам миллиардлаб еврода бўлиши керак", — деди у.
Варшава украиналик қочқинларга ёрдам бериш учун ЕИдан 144,6 миллион евро олиши керак эди, бироқ маблағ ҳали олинмаган.