Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

"Поле чудес" бошловчиси Леонид Якубовични жиддий жазо кутмоқда

"Поле чудес" бошловчиси Леонид Якубовични жиддий жазо кутмоқда

"Поле чудес" кўрсатуви бошловчиси Леонид Якубович катта можарога ўралашиб қолди. У Чебоксари шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузиб, ўз автомобилини пиёдалар йўлакчасига чиқиб бошқарган.

"Зарафшон" нашри берган хабарга кўра, Якубович Чебоксари шаҳрига Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Чебоксари шаҳридаги "Қизил майдон"да "Биринчи канал" ўтказган хайрия тадбирига ташриф буюрган. Ўз автомобилида тадбирга бораётган Якубовични у билан ёнма-ён кетаётган автобус йўлда сиқиб қўйган. Бундан жаҳли чиққан Якубович ўз бошқарувидаги "Lexus"ни пиёдалар йўлакчаси томон йўналтирган ва йўлакча бўйлаб катта тезликда ҳаракатланиб автобуснинг олд томонига ўтиб машинани тўхтатган ва автобуснинг ҳаракатланишини тўсиб қўйган.

Воқеа нафақат Чебоксари шаҳрида, балки бутун мамлакат бўйлаб шов-шувга айланиб кетгани  учун Якубович мамлакатдаги таниқли ва обрўли шахс эканига қарамай Чебоксари шаҳар ЙҲХ ходимлари унинг қоидабузарлигини ими-жимида ёпиб юбора олмаганлар ва Якубовичнинг қоидабузарлиги ҳақида иш очганлар. У пиёдалар йўлакчасида ўз автомобилини катта тезликда бошқариб, пиёдалар ҳаётига хавф солганликда айбланмоқда.

Киритилди: 11:12 10.06.2019. Ўқилди: 7691 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!