Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Play Market’даги нақ 238 та иловада зиёнкор код топилди!

Play Market’даги нақ 238 та иловада зиёнкор код топилди!

Android тизими учун иловалар ва ўйинларни одатда Google’нинг расмий каталоги – Play Market’дан ўрнатамиз. Аммо ҳатто у ердаги дастурларда ҳам зарарли кодлар мавжудлиги аниқланди.

Хабарларга кўра, мазкур расмий дўкондаги 238 та ўйин ва иловада BeiTaAd номли реклама тарқатувчи зиёнкор код мавжуд экан. Мазкур дастурлар эса бутун дунё бўйлаб 440 миллионга яқин қурилмага ўрнатиб олинган. Шу тариқа, BeiTaAd вируси яратувчилари рекламалар орқали юз минглаб доллар маблағ ишлаб олишган.

Мутахассислар текшириб кўришганида, BeiTaAd излари Хитойга олиб борган. Таркибида мазкур код мавжуд бўлган иловаларнинг барчаси шу мамлакатдаги CooTek компанияси томонидан чоп этилган. Улар қанақадир йўл билан Android’га ўрнатилган Play Protect ҳимоясини чеклаб ўта олишган.

Айни дамда мазкур зиёнкор кодга эга илова ва ўйинларнинг барчаси Play Market’дан ўчирилган. Аммо бошқа дастурларда ҳам шунга ўхшаш бошқа бирор зиёнкор код мавжуд бўлиши мумкинлигини энди буткул инкор этиб бўлмайди.

Киритилди: 07:00 08.06.2019. Ўқилди: 1413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!