Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Пиёданинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда

Пиёданинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда

Наманган вилоятининг Чуст туманида 11 февраль куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Зарафшон МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлининг 41-км.да ҳайдаб кетаётиб пиёда, Мирзаобод МФЙда яшаган 35 ёшли Ў.Т.(исмли аёл)ни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, Ў.Т. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.
Ҳурматли фуқаролар, агар орангизда кимда-ким ушбу шахс ва автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органларининг ходимларига ёки 102 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз.

Киритилди: 12:36 12.02.2019. Ўқилди: 1490 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!