Бугун 17 октябрь, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Петербургда оммавий муштлашув: ўзбекистонлик фуқаро касалхонага ётқизилди

Петербургда оммавий муштлашув: ўзбекистонлик фуқаро касалхонага ётқизилди

8 июль куни кечқурун Петербургдаги универмаг ёнида Туркия, Ўзбекистон ва Россия фуқаролари жанжал чиқаришди.

«Фонтанке» манбасининг ёзишича, полиция навбатчи қисмига Купчинск кўчасида муштлашув бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Бир неча дақиқадан сўнг воқеа жойига етиб борган тартиб посбонлари у ерда фақат жароҳатланганларни кўришган. Жами 5 киши полиция бўлимига олиб кетилган — 26 ёшли россиялик, 34 ёшли турк, 36 ва 47 ёшли Ўзбекистон фуқаролари ҳамда уларнинг 43 ёшли қариндоши. 

Улардан икки нафари — турк ва ўзбек касалхонага олиб кетилган. Шифокорлар мия чайқалиши дея ташхис қўйишган, шунингдек, бош қисмида бошқа турли жароҳатлар аниқланган.

Ҳеч ким бу ҳақда полицияга шикоят қилмаган. Айни дамда "Безорилик" банди бўйича иш очилган.

Киритилди: 15:56 10.07.2019. Ўқилди: 1328 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!