Россия президенти Владимир Путин ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан Россия ва Украина ўртасида музокаралар олиб борилган тақдирда Венгриядан платформа сифатида фойдаланиш имкониятларини муҳокама қилишмади.
Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Йўқ, бу масала ҳали муҳокама қилинмаган", деди у.
Песков аввалроқ журналистларга 11 декабрь куни Путин билан телефон суҳбати чоғида Орбан Россия ва Украина ўртасида йирик маҳбуслар алмашинувини ўтказиш ва Рождество сулҳини эълон қилишни таклиф қилганини айтган эди.
Москва Орбаннинг ташаббусига зудлик билан жавоб берди ва икки раҳбар ўртасидаги суҳбатдан сўнг дарҳол ФСБ Венгриянинг Москвадаги элчихонасига маҳбусларни алмашиш бўйича таклифларни киритди. Бироқ Киев Будапешт ташаббусини рад этди.