Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Перес Мбаппенинг хатига жавоб қайтарди

Перес Мбаппенинг хатига жавоб қайтарди

«Реал» президенти Флорентино Перес «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг унга йўллаган хатига жавоб йўллади, деб хабар бермоқда «El Chiringuito» нашри.

Аввалроқ, Мбаппе Пересга Парижда қолишга қарор қилганини маълум қилиб, «Реал»да ўйнаш имкониятини бергани учун миннатдорчилик билдирганди.

«Сўнгги кунларда юз берган воқеалардан жуда ҳам афсусдаман. Болалик орзунгни барбод қилишди. Нима бўлган тақдирда ҳам, сенга энг яхшисини тилайман», — дея Флорентино Переснинг сўзларини келтирмоқда испан нашри.

Эслатиб ўтамиз, Франция миллий жамоаси ҳужумчиси парижликлар билан 2025 йилга қадар мўлжалланган янги шартномага имзо чекди.

Киритилди: 13:35 22.05.2022. Ўқилди: 3971 марта. Фикрлар сони: 10 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!