Авиапарвозларни мониторинг қилиш хизматининг хабар беришича, Брюсселдан Қўшма Штатларга учаётган Boeing C-32 самолёти 7700 кодини, яъни хавф сигналини узатган, бу самолёт бортида Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет бўлган.
Flightradar24 маълумотларига кўра, самолёт орқага бурилиб, Буюк Британия томон йўл олган ва хавфсиз тарзда қўнишни амалга оширган.
Пентагон матбуот котиби Шон Парнеллнинг айтишича, самолёт олд ойнасида ёриқ пайдо бўлгани сабабли мажбурий қўнишга тўғри келган.