Пентагоннинг фикрича, F-35 қирувчи самолётларининг Саудия Арабистонига сотилиши нозик технологияларнинг Хитойга оқиб кетиши хавфи бор.
Бу ҳақда пайшанба куни The New York Times (NYT) манбаларига таяниб хабар берди.
Бу манбаларга кўра, Трамп маъмурияти ва Саудия Арабистони Вашингтонга Ар-Риёдга 48 та F-35 қирувчи самолётини етказиб бериш имконини берувчи келишув устида ишламоқда. Айни пайтда АҚШ Мудофаа вазирлиги технологиянинг сизиб чиқиши мумкинлигидан хавотир билдирди. Пентагон разведка бошқармаси томонидан тайёрланган ҳисоботда айтилишича, Хитой ва Саудия Арабистони ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик, шунингдек, Пекиннинг разведка фаолияти F-35 келишуви тузилса, потенциал хавф туғдиради.
18 ноябрь куни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон 2018 йилдан бери илк бор Вашингтонга ташриф буюради ва у ерда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашади.