Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Пекинга тўғридан-тўғри халқаро рейслар яна бекор қилиниши мумкин

Пекинга тўғридан-тўғри халқаро рейслар яна бекор қилиниши мумкин

Пекин расмийлари тўғридан-тўғри халқаро рейсларни амалга ошириш қоидаларини ўзгартириши мумкин. Бунга Исломобод-Пекин рейси билан учиб келган самолётда биринчи симптомсиз коронавирус юқтириш ҳолати аниқланди. 

Пекин ҳукумати расмий вакили Сюй Хэцзяннинг айтишича, ҳар қандай парвоз пайтида бешта йўловчига коронавирус касаллиги ташхиси қўйилган бўлса, Пекинга келадиган бундай тўғридан-тўғри халқаро рейслар вақтинча тўхтатилади ва кейин Хитойнинг бошқа шаҳарларига йўналтирилади.

Жума куни Покистондан Пекинга тўғридан-тўғри халқаро рейс билан учиб келган 23 ёшли йўловчига коронавирус ташхиси қўйилди. Ушбу шахс билан яқин алоқада бўлган 38 киши изоляция қилинган ва шифокорлар назорати остида.

Эслатиб ўтамиз, Хитой пойтахтига халқаро рейслар жорий йилнинг 3 сентябр куни 164 кунлик танаффусдан сўнг тикланганди.

Киритилди: 15:41 20.09.2020. Ўқилди: 2189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!