Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Педофил томонидан зўрланган бола энди ўлиш арафасида

Педофил томонидан зўрланган бола энди ўлиш арафасида

Даҳшатли ҳодиса ҳақидаги хабар шифокорлар томонидан бола текширилаётган пайтда маълум бўлган.

Бу ҳақда Россия оммавий ахборот воситалари Смоленск вилояти Тергов қўмитаси матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 9 синф ўқувчиси узоқ вақт давомида унинг ҳаётини дўзахга айлантирган тажовузкорларнинг қурбонига айланган.

Зўрланиш ҳақида тўққизинчи синф ўқувчисини мажбурий ҳарбий-тиббий комиссиясидан ўтказаётган пайтда шифокорлар билиб қолишган. Шундан сўнг ўқувчи бор ҳақиқатни айтиб берган.

Ўқувчининг онаси ўғлининг тузалмас ва охири ўлим билан тугайдиган касали ҳақида билиб қолгач, полицияга мурожаат қилган.

Манбаларнинг маълум қилишича, гумонланувчилар орасида тижорат банкларидан бирининг директори ҳам мавжуд. Тергов давомида 39 ёшли Беларус фуқароси ҳам ҳибсга олинган.

Даҳшатли жиноят бўйича тергов давом этмоқда.

Киритилди: 05:00 11.02.2019. Ўқилди: 8546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!