Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Педагогиканинг 6 йўналишида олий таълим муддати 3 йил бўлади

Педагогиканинг 6 йўналишида олий таълим муддати 3 йил бўлади

Педагогик олий таълим муассасаларида 6 та таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати уч йил этиб белгиланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги каналида маълум қилинди.

Унга кўра 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб кадрлар тайёрлаш ўқиш муддати уч йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари асосида амалга ошириладиган педагогик таълим соҳасининг таълим йўналишлари қуйидагилар этиб белгиланган:

— Мусиқа таълими;

— Жисмоний маданият;

— Технологик таълим;

— Чақириққача ҳарбий таълим;

— Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;

— Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт.

Киритилди: 12:46 24.01.2020. Ўқилди: 5723 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!