Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

«Пахтакор» «Ростов» ўйинида дуранг қайд этилди

«Пахтакор» «Ростов» ўйинида дуранг қайд этилди

Абу-Даби шаҳрида йиғин ўтказаётган «Пахтакор» клуби бугун, 20 январь куни Россия Премьер-лигасида 3-ўринда бораётган «Ростов» клубига қарши майдонга тушди.

 Ўртоқлик учрашувида бош мураббий Шота Арвеладзе сингари Валерий Карпин ҳам бир қатор футболчиларни синовдан ўтказди.

 Ўйиндаги ҳисобни вакилларимиз очишди. 52-дақиқада Жалолиддин Машариповнинг узатмасидан кейин ҳимоячи Фаррух Сайфиев боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди – 1:0.

 Россия клуби 85-дақиқага келиб мувозанатни тиклади. Белгиланган пенальтини Роман Еременко аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

Дуранг натижа билан якунланган учрашувда «Ростов» клуби сафида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов майдонга тушмади. Шунингдек, «Пахтакор» сафида ҳам янги футболчи Дердийўқ ҳам захирада қолдирилди.

 Ўртоқлик учрашуви. Абу-Даби (БАА)
20 январь (душанба)

«Ростов» - «Пахтакор» 1:1

Голлар: Роман Еременко (85, пенальтидан) – Фаррух Сайфиев (52)

«Ростов»: Седов, Ведерников, Хадзиканудиц, Попов, Ионов, Прошляков, Салетрос, Байрамян, Саплинов, Кожемякин, Козлов.

Захирадан майдонга тушганлар: Чистяков, Осипенко, Чернов, Маляров, Черкес, Мамаев, Еременко, Зайнутдинов, Осинов, Долгов.

«Пахтакор»: Суюнов, Салимов, Аъзамов, Кримец, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Ҳамдамов, Черан, Машарипов, Сергеев.

Захирадан майдонга тушганлар: Қувватов, Эшмуродов, Исмоилов, Йўлдошев, Козак, Иминов, Маҳмудҳожиев, Собиржонов, Абдураҳимов, Ҳошимов, Розиев.

Manba: kun. uz

Киритилди: 21:00 20.01.2020. Ўқилди: 1715 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!