Бугун 23 июль, 2019 йил, сешанба

O'ZB

“Пахтакор” метро бекатида кекса аёл темир йўл изларига йиқилиб тушди

“Пахтакор” метро бекатида кекса аёл темир йўл изларига йиқилиб тушди

Бугун, 11 июль куни тахминан соат 16:00 да “Пахтакор” метро бекатида 1961 йилда туғилган фуқаро К.В. темир йўл изларига йиқилиб тушган.

“Тошкент метрополитени” УК хабарига кўра, станция ходимларининг тезкор хатти-ҳаракатлари оқибатида кекса аёл платформага ҳеч қандай жароҳатларсиз олиб чиқилган. У ўзини метрога тушган вақтида боши айланганлигини таъкидлаган.

Мазкур ҳолат метрополитен поездларининг ҳаракат жадвалига таъсир кўрсатмаган.

Тошкент метрополитени” Ўзбекистон синоптикларининг огоҳлантиришларини ҳисобга олган ҳолда, йўловчилардан эҳтиёт бўлишини ва организмнинг ҳаддан ташқари қизиб кетишига керакли чоралар кўришларини сўраган.

 

Киритилди: 17:51 11.07.2019. Ўқилди: 636 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!