Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

“Пахтакор” 14-карра Ўзбекистон кубоги ғолиби бўлди

“Пахтакор” 14-карра Ўзбекистон кубоги ғолиби бўлди

Андижон шаҳридаги "Бобур Арена" стадионида футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви ташкил этилди. Унда "Бухоро" ва "Пахтакор" клублари ўзаро рақобатлашди.
Ушбу жамоалар баҳсининг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди ва ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимга келиб, "Пахтакор" футболчилари ўйин тизгинини ўз қўлига олди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Баҳсдаги ягона голга Ҳожимат Эркинов муаллифлик қилди.


Шу тариқа, пойтахтимизнинг бош жамоаси бўлган "Пахтакор" Ўзбекистон кубогининг 2025 йилги ғолибига айланди ва келаси йили Осиё чемпионлар лигаси-2 мусобақасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади. Дарвоқе, "Пахтакор" мазкур мусобақадаги қўлга киритган кубоклари сони 14 тага етди.

"Бобур Арена" стадионига Ўзбекистон кубоги финал ўйинини томоша қилиш учун 6814 нафар мухлис ташриф буюрди.

Жавоҳир Тошхўжаев

Киритилди: 02:01 30.10.2025. Ўқилди: 968 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!