Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Пандемияга қарамай 2020 йилда дунёда мудофаа харажатлари ўсди

Пандемияга қарамай 2020 йилда дунёда мудофаа харажатлари ўсди

Коронавирус пандемиясига қарамай, 2020 йилда глобал мудофаа харажатлари 3,9 фоизга ўсди. Бу ҳақда Халқаро стратегик тадқиқотлар институти маълумотларига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

«2020 йилда глобал мудофаа харажатлари 1,83 триллион долларга етди ва йиллик ўсиш 3,9 фоизни ташкил этди», — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, мазкур кўрсаткичнинг учдан икки қисми АҚШ ва Хитойнинг ҳарбий бюджетларига тўғри келади: АҚШда мудофаа харажатлари 6,3 фоизга ўсди,  ХХРда эса бу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан бироз камроқ (5,9%) бўлиб, харажатлар ўсиши 5,2 фоизни ташкил этди. Таъкидланишича, Хитойнинг денгиз флоти қуриш дастурлари глобал, хусусан, Осиёдаги мудофаа харажатларининг ўсишига қисман таъсир кўрсатди.

Дунёдаги барча ҳарбий харажатларнинг аксарияти Қўшма Штатларга тўғри келади — 40 фоиз ёки 738 миллиард доллар. Шунингдек, 2020 йилда Европада ҳам мудофаа харажатлари 2 фоизга ўсган. Россияда мазкур харажатлар 2020 йилда 3,8 фоизга ошган.

Маълумот учун 2019 йилда глобал мудофаа харажатлари 4 фоизга ўсиб, сўнгги ўн йил ичидаги рекорд кўрсаткични ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, пандемияга қарамай, 2020 йилда бутун дунё бўйлаб авиаҳалокатлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 299 кишини ташкил этди, бу 2019 йилга нисбатан 42 кишига кўп демак. Шу билан бирга, ҳалокатлар сони икки баробардан ортиққа камайган — 86 тадан 40 тага.

Ўтган йили вафот этганларнинг ярмидан кўпи — 167 киши Эрондаги ҳалокат ҳисобига тўғри келмоқда. «Украина халқаро авиалинияси»нинг Boeing 737 лайнери 8 январь куни Теҳрондан кўтарилгач, хатолик сабаб ҳарбийлар томонидан уриб туширилган эди

Киритилди: 18:48 26.02.2021. Ўқилди: 1710 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!