Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Пандемия шароитида қайси касб вакилларининг ойлиги ошди?

Пандемия шароитида қайси касб вакилларининг ойлиги ошди?

Коронавирус пандемияси шароитида Россияда бир қатор мутахассисларнинг маоши сезиларли равишда ошган. Маълумотларга кўра, маълум касб вакиллари кўпроқ пул топа бошлаган, баъзи бир профессионаллар эса ўз даромадини бир неча баробарга оширишга муваффақ бўлган.

Хусусан, қадоқловчиларга иш берувчилар февраль ойига қараганда икки баробар кўп пул тўлашга тайёр. Ошпазларнинг маоши 90 фоизга, турли ишчиларники эса 60 фоизга ошган. Пардозловчи уста, қадоқловчи, қисмларга ажратувчи ҳамда юк ташувчиларнинг ойлик даромади ҳам сезиларли равишда кўтарилган. Ушбу соҳаларда ишловчиларнинг нафақат ўртача иш ҳақи, балки бўш иш ўринлари сони ҳам ошмоқда. Жорий йилнинг апрель ойида қадоқловчилар хизматига бўлган талаб 17 баробар ошган.

Энг қизиғи, тиббиёт ходимларининг иш ҳақи кўтарилмади. Ҳатто бир қатор мутахассисликлар бўйича пасайиб ҳам кетди. Бироқ функционал диагностика шифокорлари, офтальмологлар ва анестезиолог-реаниматологлар маош ставкалари оширилган.

Киритилди: 07:27 25.05.2020. Ўқилди: 3771 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!