Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Пандемия: "Saudi Aramco"нинг соф фойдаси 3,7 баробарга тушиб кетди 

Пандемия: "Saudi Aramco"нинг соф фойдаси 3,7 баробарга тушиб кетди 

Нефть қазиб олиш ва «қора олтин» захираси бўйича дунёдаги энг йирик компаниялардан бири бўлган "Saudi Aramco"нинг 2020 йилнинг иккинчи чорагидаги соф фойдаси 6,6 миллиард долларни ташкил қилди.

ТАСС берган хабарга кўра, ўтган йилнинг шу пайтида соф фойда 24,7 миллиард долларни ташкил этган. Пасайиш 3,7 баробарга тенг келмоқда. Ярим йилликда эса фойда икки баробар  – 23,2 миллиард долларга қадар тушди.

Натижаларнинг пасайиши аввало,  коронавирус пандемияси, шунингдек, нарх конъюнктурасининг ёмонлашуви билан изоҳланмоқда.

Шунга қарамай, компания 2020 йилнинг биринчи кварталида акционерлар дивидентини 13,4 миллиард доллардан 18,75 миллиард долларга қадар кўтаришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 19:25 12.08.2020. Ўқилди: 2370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!