Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Пандемия даврида халқаро молия институтларидан қанча маблағ ажратилди?

Пандемия даврида халқаро молия институтларидан қанча маблағ ажратилди?

Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш бўйича халқаро молия институтлари кредит линиялари, жумладан:

- Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан савдони молиялаштириш мақсадида 30 та лойиҳа бўйича 34 миллион АҚШ доллари;

- Осиё инфратузилмалар инвестициялар банкидан экспортёрлар, кичик ва ўрта бизнес корхоналарини молиялаштириш мақсадида 14 та лойиҳа бўйича 18 миллион АҚШ доллари;

- Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти - ЖАЙКАдан мева-сабзавот секторидаги корхоналарни молиялаштириш мақсадида 39 та лойиҳа бўйича 4,4 миллион АҚШ доллари;

- Жаҳон банкидан иқтисодий ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш мақсадида 8 та лойиҳа бўйича 41 миллион АҚШ доллари;

- бошқа хорижий молия институтларидан 197 та лойиҳа бўйича 74 миллион АҚШ доллари миқдорида кредитлар ажратилди.

Шунингдек йил якунига қадар хорижий кредит линиялардан 20 та лойиҳа бўйича 82 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилиши режалаштирилмоқда.

Киритилди: 03:00 30.10.2020. Ўқилди: 1226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!