Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Озодлик"нинг навбатдаги иғвоси: бу сафар ДСҚга тош отилди

"Озодлик"нинг навбатдаги иғвоси: бу сафар ДСҚга тош отилди

Кеча “Озодлик” радиоси журналисти Садриддин Ашур томонидан тайёрланган материалда Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари ҳудуддаги айрим тадбиркорларни Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги ободонлаштириш ишларига ҳомийлик қилиш учун мажбурлаётгани таъкидланган.

Шунингдек, Яккабоғ тумани давлат солиқ инспекцияси раҳбари “Озодлик” билан суҳбатлашишдан бош тортгани келтириб ўтилган. 

Давлат солиқ қўмитасининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:
????
Давлат солиқ қўмитаси Яккабоғ тумани давлат солиқ инспекциясининг тадбиркорларни ҳомийликка мажбурланаётгани бўйича вазиятни зудлик билан ўрганиб чиқди.

Шу ўринда қайд этиш лозимки, Давлат солиқ қўмитаси ва барча ҳудудий бошқармалар томонидан аҳолини, шу жумладан, тадбиркорларни Фориш тумани қиёфасини замонавий кўринишга келтириш бўйича ҳомийликка мажбурий жалб қилиш юзасидан ҳеч қандай оғзаки ва ёзма кўрсатма берилмаган.

Яккабоғ тумани давлат солиқ инспекцияси раҳбари Аслиддин Рустамовдан “Озодлик” радиоси мухбири қўнғироқ қилганда нима учун жавоб беришдан бош тортганлиги сўралганда, айнан ўша вақтда у тоғли ҳудудда ўтказилаётган тадбирда иштирок этаётгани ва алоқа сифати яхши бўлмаганлиги учун жавоб бера олмагани сабаб қилиб кўрсатилди.

Аммо шунга қарамасдан, инспекция раҳбари Аслиддин Рустамов оммавий ахборот воситаларининг мурожаатига тезкорлик билан муносабат билдирмаганлиги боис, Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан унга нисбатан “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

?Шу билан бирга, жойлардаги барча ҳудудий давлат солиқ инспекциялари раҳбарлари оммавий ахборот воситаларининг ҳар бир мурожаатига тезкор ва тўлақонли ахборот тақдим этишларига масъул эканликлари яна бир бор кўрсатиб ўтилди.

Ўз навбатида, Давлат солиқ қўмитаси “Озодлик” радиосига бундай ҳолатни олдини олишга амалий ёрдам берганлиги учун минатдорчилик билдиради.

"Ҳурматли солиқ тўловчилар! Агар солиқ хизмати органлари томонидан ҳомийликка мажбурлаш ҳолатларига дуч келсангиз, у ҳолда Давлат солиқ қўмитасининг (71) 244-98-98 рақамли ишонч телефонига ҳамда ДСҚ Матбуот хизматининг (71) 244-97-54 телефон рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз", дейилади ДСҚ Матбуот хизмати хабарида.

Киритилди: 14:01 23.05.2019. Ўқилди: 2384 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!