Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Озодбек Назарбеков: “Маданият тизимида коррупция урчиб кетган, ҳамма ўз этагини йиғиштириб олсин”

Озодбек Назарбеков: “Маданият тизимида коррупция урчиб кетган, ҳамма ўз этагини йиғиштириб олсин”

Жорий йилнинг 28 январь куни Маданият вазирлигида Озодбек Назарбеков барча вилоятларнинг Маданият бошқармалари ходимлари билан видеоселектор йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Ушбу йўналишда йўл қўйилган муаммолар ҳақида Маданият вазири Озодбек Назарбеков мавжуд муаммоларни санаб ўтди.

“Видеоселектордан асосий хулосангиз адолат бўлсин. Маданият тизимида коррупция урчиб кетган, ҳамма ўз этагини йиғиштириб олсин. Маданият вазирлигидан то энг қуйи тизимгача адолат ўрнатилади. Ким менга дўст бўлса, мен томонда турсин, ёки у менга душман бўлади. Президент менга ишонди, адолат ўрнатади деб ишонди. Бу ёғига адолат тўнини кийиб, маърифат қиличини баланд кўтариб тизимни коррупциядан тозалаймиз. Коррупцияга қарши курашишда эса менга ҳалол жамоа керак”, деди маданият вазир.

Бўлиб ўтган йиғилишда маданий меърос объектлари фаолиятини ривожлантириш, тарихий иншоотларни, уларнинг  туристик салоҳиятини чуқур ўрганиб, туризм маршрутига киритиш бўйича таклифлар бериш масаласи муҳокама этилди. Шунингдек, соҳадаги муаммолар, камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклифлар ўртага ташланди.

 

Киритилди: 06:35 01.02.2020. Ўқилди: 4339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!