Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Озиқ-овқат дўкони ва "ақлли бекат" очиш учун ёрдам беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Озиқ-овқат дўкони ва "ақлли бекат" очиш учун ёрдам беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. фуқаро И.К.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент халқаро аэропорти ҳудудидан озиқ-овқат дўкони очиши учун жой олиб бериши эвазига 5 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Фурқат тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Бешариқ тумани Йўллардан фойдаланиш давлат муассасасида бўлим бошлиғи А.К. фуқаро Х.Ю.нинг ишончига кириб, унга муассаса ихтиёридаги “Янги маҳалла” МФЙ ҳудудидаги автобекат ўрнида “ақлли бекат” қуриши учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:05. Ўқилди: 327 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!