Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Озарбайжон ўзининг лазер қуролларини тақдим этди

Озарбайжон ўзининг лазер қуролларини тақдим этди

Мамлакатнинг «Fireforce» деб номланган биринчи маҳаллий лазер қуроли Озарбайжон Мудофаа саноати вазирлигига қарашли «Azersilah» холдинги томонидан ишлаб чиқарилган.

Барча қисмлари озарбайжонлик муҳандислар томонидан ишлаб чиқилган Fireforce лазер қуроли Бокуда бўлиб ўтган В Озарбайжон халқаро мудофаа кўргазмасида (ADEX 2024) тақдим этилди.

30 киловатт қувватга эга «Fireforce» ер, ҳаво ва денгиз нишонларини йўқ қилиш учун мўлжалланган.

АА га берган интервьюсида озарбайжонлик дастурчи Валеҳ Арифзаде шундай деди:
Лазер қуроллари одатда намлик, чанг ва буғга таъсир қилади ва кучини йўқотади. Бизнинг қуролларимизда бундай муаммо йўқ. Айни пайтда у 1 километр масофага эга, аммо биз уни 10 километрга оширишни режалаштирмоқдамиз. Вақт ўтиши билан биз қуролларимизни яхшилаймиз. Бу бутунлай маҳаллий, барча қисмларини ўзимиз ясаганмиз ва патент давлатимизга тегишли.

Ҳозирда Озарбайжоннинг ҳарбий-саноат комплекси фаол ривожланмоқда, ўзининг зирҳли техникаси, ҳар хил турдаги дронлар, ракеталар ва ўқотар қуролларни ишлаб чиқмоқда. Сўнгги пайтларда биз ўзимизнинг ер усти дронларини яратмоқдамиз.

Туркия компаниялари ҳам Озарбайжон ҳарбий-саноат мажмуасини ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшмоқда, хусусан, мамлакатда филиаллари бўлган Aselsan ва Baykar ва қардош давлатга ёрдам кўрсатмоқда.

Киритилди: 20:59 29.09.2024. Ўқилди: 1433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!