Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ойда металл захираси топилди

Ойда металл захираси топилди

Тадқиқотчилар Ойнинг жанубий қутбида магнит аномалиясини аниқлади, мазкур кашфиёт Ер табиий йўлдоши ички қобиғида ўта оғир темирдан иборат улкан астероид қолдиқлари мавжудлигига ишорадир, дейилади “Live Science” хабарида.

Қайд этилишича, Ойнинг жанубий қутбидаги Эйткен кратерисатҳида катта миқдорда металл захираси “яшириниб ётибди”. Тахминларга кўра, ўта оғир темирдан иборат астероид бундан 4 миллиард йил олдин Ойнинг шу ҳудудига келиб урилган.

“Тасаввур қилинг, кратер қаърида Гавайи оролларидан 5 марта катта бўлган металл захираси яшириниб ётибди. Биз ана шу топилмага тасодифан дуч келдик”, деган тадқиқот бош муаллифи, Бэйлор (АҚШ) сайёра геофизикаси университети катта ўқитувчиси Питер Жеймс. Унинг сўзларига кўра “аномал топилма” оғирлиги 2,4 септиллион тоннага тенг бўлиши мумкин.

Manba: auz.uz

Киритилди: 22:44 17.06.2019. Ўқилди: 1823 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!