Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ов қуроли қўллаган ҳолда одам ҳаётига суиқасд қилинди

Ов қуроли қўллаган ҳолда одам ҳаётига суиқасд қилинди

2019 йил 20 октябрь куни соат 00.00ларда Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Тоқчилик маҳалласида фуқаро Зафар И. (1979 й.т.) фуқаро Ёрқин Б. (1999 й.т.) ва унинг қариндошлари билан ўзаро жанжаллашиб, МС-2112 русумли ов қуроли билан уларга қарата 6 маротаба ўқ узиб, қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.  Бу ҳақда Бош прокуратура Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан 21.10.2019 йилда Ш.Рашидов тумани прокуратураси томонидан Зафар И.га нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган. 

Зафар И. процессуал тартибда ушланган. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 23:00 22.10.2019. Ўқилди: 1729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!