Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

ОТМларда «Президент гранти» стипендияси ва «Қизлар учун махсус стипендия» жорий этилади

ОТМларда «Президент гранти» стипендияси ва «Қизлар учун махсус стипендия» жорий этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари кундузги бўлимига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун бутун ўқиш даври давомида “Президент гранти” стипендиясини жорий этиш ва аъло баҳоларга ўқиётган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож, давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таълим олаётган қизларни моддий қўллаб-қувватлаш учун ойма-ой тўланадиган “Қизлар учун махсус стипендия” тайинлаш кўзда тутилган.

Президент гранти соҳиби бўлган биринчи курс талабаларига ўқув йилининг 1-семестри мобайнида амалдаги Президент стипендияси миқдорига тенг бўлган миқдорда Президент гранти стипендияси тайинланиши ва тўланиши назарда тутилмоқда.

Бунда, камида битта фандан ўзлаштириш кўрсаткичи “аъло” баҳо бўлмаганда, ушбу тоифадаги талабаларга келгуси ўқув семестридан бошлаб ўзлаштираётган талабаларга белгиланган миқдорда умумий тартибда стипендия тўланади.

Шунингдек, таълим муассасасидаги 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб аъло баҳоларга ўқиётган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож қизларга “Қизлар учун махсус стипендия” жорий қилинмоқда. Ушбу тоифадаги талаба қизлар олий таълим муассасасида ташкил этилган стипендия комиссия томонидан белгиланган мезонларга қатъий амал қилган ҳолда аниқланади ва тегишли стипендия билан таъминланади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари кундузги бўлимига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшларни Давлат тест маркази томонидан тасдиқланган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига олий таълим муассасалари кесимида тақдим этиш белгиланмоқда.

Киритилди: 13:58 27.02.2021. Ўқилди: 1930 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!