Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

ОТМларда масофавий таълимни жорий этиш тартиби белгиланди

ОТМларда масофавий таълимни жорий этиш тартиби белгиланди

Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори (559-сон, 03.10.2022 й.) қабул қилинди.

Бакалавриат ва магистратура босқичларида дарсларни масофавий таълим орқали ташкил этиш учун ОТМларда:

масофавий таълимни бошқариш учун “Learning Management System” платформаси;
интернетга уланиш ва фойдаланиш учун ахборот-коммуникация инфратузилмаси;
ўқув йили учун мўлжалланган ўқув контенти;
фанларнинг электрон ўқув-методик мажмуалари ҳамда илмий ва ўқув адабиётларининг электрон базаси;
компьютер техникаси билан жиҳозланган алоҳида бино ёки аудиториялар;
техник ва дастурий компонентлар ишлашини таъминлайдиган муҳандис-техник ходимлар;
таълим ташкилотига тегишли бўлган, мамлакат ҳудудида жойлашган сервер қурилмаси;
таълим ташкилоти тўғрисидаги барча ахборотлар жойлаштирилган расмий веб-саҳифа бўлиши талаб этилади.

Масофавий таълим асосида кадрлар тайёрлашда бир бакалавриат таълим йўналиши 300 нафар, бир магистратура мутахассислиги 30 нафар талабадан ортиқ бўлмаслиги лозим.

Масофавий таълимда ўқишга қабул қилинган талаба қуйидаги ҳолларда олий таълим ташкилотига келиши шарт:

ўқув жараёни бошланишидан аввал – LMS платформасида рўйхатдан ўтиш учун;
ҳар семестр якунида – якуний назорат топшириш учун.

Шунингдек:
якуний давлат аттестацияси;
битирув малакавий ва магистрлик иши ҳимояси бевосита олий таълим ташкилотида анъанавий тарзда амалга оширилади.

Масофавий таълим шакли тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Киритилди: 18:03 04.10.2022. Ўқилди: 2305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!