Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Отиб ўлдирилган 16 яшар йигитнинг отаси ҳибсга олинди

Отиб ўлдирилган 16 яшар йигитнинг отаси ҳибсга олинди

Татаристоннинг Кукмор шаҳридаги полиция бўлимига ҳужум қилган 16 ёшли ўспириннинг ўгай отаси ҳибсга олинган. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар бермоқда.

Қайд этилишича, эркак жиноят содир этишда гумон қилиниб, ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 16 яшар йигит 30 октябрга ўтар кечаси Молотов коктейли билан Ички ишлар вазирлигининг бўлимига келиб, коктейлни бино ичига ташлаган. Полиция ходимлари уни ҳибсга олишга ҳаракат қилишган. Ўсмир уларга хиёнат қилишганини айтиб, "Aллоҳу Aкбар!" деб бақирган ва пичоқни силкитган.

Ўз навбатида у вақтинча сақлаш марказининг бошлиғига ҳужум қилиб, уни оғир яралаган. Полиция эса йигитни отиб ташлаган. Ҳужум қилган шахс 2004 йилда туғилган маҳаллий Виталий A. бўлиб чиқди. Дастлабки маълумотларга кўра, у террорчи бўлган.

Киритилди: 17:23 31.10.2020. Ўқилди: 2717 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!