Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ота-оналар учун! Бугундан боғча болалари учун бошланадигган телевизион машғулотлар жадвали

Ота-оналар учун! Бугундан боғча болалари учун бошланадигган телевизион машғулотлар жадвали

Мактабгача ёшдаги болаларни карантин вақтида масофада ўқитиш тизимини ишлаб чиқилди.Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Миллий телерадиокомпанияси ёрдамида ота-оналарга мактабгача ёшдаги болаларга тизимли, фойдали ва ривожлантирувчи таълим беришда услубий ёрдам сифатида «Онлайн болалар боғчаси» дастурини ишлаб чиқди. У ўз ичига қуйидаги таълим лойиҳаларини қамраб олади:

  • «Илк қадам» — 3-5 ёшдаги болалар учун;
  •  «Ақлвой» — 6 ёшдаги болаларни мактабгача тайёрлаш учун.

Лойиҳалар нималарга бағишланган?

20-25 дақиқалик ушбу видеолавҳалар «Илк қадам» ва «Ақлвой» давлат дастурлари негизида тайёрланган. Ҳар бир машғулот мавзуси мактабгача ёшдаги болани ривожлантиришнинг 4-5 соҳа: атроф оламни ўрганиш, ижодий ва таълим олиш, нутқ ва мантиқий қобилиятларини ривожлантиришни қамраб олади:

«Илк Қадам» - бу:

  •  қувноқ қаҳрамонлар иштирокидаги эрталабки бадантарбия;
  •  интерфаол ўйин шаклидаги инглиз тили машғулоти;
  •  ментал арифметика ва математик ҳисоб асослари;
  •  ёш сайёҳ (митти дўстларимиз учун Ўзбекистоннинг қадимги шаҳарлари ҳақида кўрсатувлар тўплами);
  •  митти ёрдамчи (ошхона таомлари тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари);
  •  логопед билан машғулот.

«Ақлвой» — бу:

  •  МТТ педагоглари ва миллий қаҳрамонлар (Амир Темур, Зулфия, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Тамарахоним) иштирокидаги болалар таълим кўрсатувлари;
  •  маҳорат синфлари;
  •  уй шароитларида амалий тажрибалар.

Машғулотларни қаерда томоша қилиш мумкин?

ТЕЛЕВИДЕНИЕ

1 апрелдан бошлаб «Болажон» телеканалида душанбадан жумагача соат 8:00 дан 16:00 гача.

ИНТЕРНЕТ

Онлайн-машғулотлар қуйидаги интернет-ресурсларда жойлаштирилади:

Киритилди: 07:07 01.04.2020. Ўқилди: 6357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!