Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Остонада 11 давлат раҳбарлари саммитга йиғилади

Остонада 11 давлат раҳбарлари саммитга йиғилади

12-13 октябрь кунлари Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити бўлиб ўтади.

Туркия, Россия, Эрон ва 11 давлат раҳбарлари Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг ВИ саммитида иштирок этиш учун Остонада йиғилади.

Бу ҳақда Остонадаги матбуот анжуманида Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 12-13 октябрь кунлари пойтахт Остона шаҳрида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев раислигида ЎҲМнинг VI саммити бўлиб ўтади.

Саммитда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Россия Президенти Владимир Путин, Эрон Иброҳим Раиси, Озарбайжон Илҳом Алиев, Ироқ Барҳам Солиҳ, Фаластин Маҳмуд Аббос, Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон Садир Жапаров, Тожикистон Имомали Раҳмон ва Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Тани иштирок этади. Саммитга Беларус президенти Александр Лукашенко ҳам кузатувчи давлат раҳбари сифатида таклиф этилган.

Киритилди: 19:41 10.10.2022. Ўқилди: 4234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!