Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Осиёда Жаҳон чемпионати-2026 йўлланмалари учун кураш давом этмоқда

Осиёда Жаҳон чемпионати-2026 йўлланмалари учун кураш давом этмоқда

Осиё минтақасида Жаҳон чемпионати-2026 тўртинчи саралаш босқичи ўйинлари давом этмоқда.

11 октябрь санасида икки ўйин бўлиб ўтди.

Дастлаб A гуруҳи вакиллари БАА Ўмон ўзаро куч синашди. Ўйинда амирликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу ғалаба эвазига БАА 3 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб олди. 2 ўйинда 1 очко тўплаган Ўмонда ЖЧга тўғридан-тўғри чиқиш имконияти йўқолди. 3-турда БАА Қатарни (1 очко иккинчи ўринда) йирикроқ ҳисобда мағлуб этса, Ўмон 2-ўрин билан 5-саралаш босқичига чиқиши мумкин.

B гуруҳида Ироқ Индонезияни 1:0 ҳисобида таслим қилди.

Индонезия 2 ўйинда бирорта очко ололмади ва ЖЧдан умидини узди. Ироқ 3-турда Саудия билан ўйинда йўлланма масаласини ҳал қилиб олади. Иккала жамоани ҳам ғалаба ЖЧга олиб чиқади.

Киритилди: 09:01 12.10.2025. Ўқилди: 1333 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!