Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

"Осиё тараққиёт банки" Тошкент вилоятига қанча кредит ажратишини маълум қилди

"Осиё тараққиёт банки" Тошкент вилоятига қанча кредит ажратишини маълум қилди

Осиё тараққиёт банки Тошкент вилоятида оқава сувларни интеграциялашган бошқарув тизимини ривожлантиришга кўмаклашиш учун 161 миллион доллар миқдорида кредит ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда ОТБ Матбуот хизмати хабар берди.

“Замонавий, ишончли сув таъминоти ва канализация хизматлари Ўзбекистоннинг иқтисодий двигатели бўлган Тошкент вилояти каби йирик агломерацияларининг иқтисодий салоҳиятини очишнинг калитидир”, дейди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича Бош директори Евгений Жуков.

Қайд этилишича, лойиҳа доирасида Оҳангарон, Олмалиқ, Ангрен, Бекобод, Чирчиқ, Янгийўл ва Чиноз шаҳарларининг марказлашган шаҳар оқава сув тизимлари модернизация қилинади. Лойиҳа тозалаш иншоотлари ва канализация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш, шунингдек, 800 мингдан ортиқ аҳоли учун сув ҳисоблагичларини ўрнатишни қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, Чиноз, Янгийўл ва Зангиота туманларидаги 70 та қишлоқ аҳоли пунктларида 136 минг аҳолига фоссептиклар ўрнатилиб, марказлаштирилмаган канализация тизимларидан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади.

“Ушбу лойиҳа сув ва канализация бошқаруви учун сунъий интеллект, масофавий датчиклар каби рақамли технологияларни ўз ичига олган ақлли ечимларни намойиш этади”, дейди ОТБ шаҳарсозлик бўйича катта мутахассиси Чон Хо Ким.

Бундан ташқари, ОТБ институционал ислоҳотларни амалга ошириш учун 800 000 АҚШ доллари миқдорида техник ёрдам гранти ажратади.

Киритилди: 15:26 26.11.2021. Ўқилди: 1694 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!