Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Осиё кубоги-2027 Саудия Арабистонида бўлиб ўтади

Осиё кубоги-2027 Саудия Арабистонида бўлиб ўтади

Баҳрайн пойтахти Манамада ОФКнинг 33-конгресси бўлиб ўтмоқда. Бугун, 1 февраль куни Осиё футбол конфедерацияси Осиё кубоги-2027 мезбонини эълон қилди.

ОФК расмий сайти хабарига кўра, 2027 йилга Осиё кубоги мезбонлиги Саудия Арабистонига топширилган.

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги-2027 учун даставвал 5 мамлакат даъвогарлик қилиб, улар орасида Ўзбекистон, Эрон, Ҳиндистон, Қатар ва Саудия Арабистони номзоди кўрсатилганди. Аммо Ўзбекистон ва Эрон аризасини қайтарди, Қатар 2023 йилга Осиё кубоги мезбонига айлангач, бу мамлакат ҳам аризасини қайтариб олган бўлса, кўп ўтмай Ҳиндистон рўйхатдан чиққанди. Якунда Саудия Арабистони ягона даъвогар бўлиб қолганди.

Маълумот учун, Осиё кубоги-2023 2024 йилнинг январь ойида Қатар майдонларида ўтказилиши кутилмоқда.

Киритилди: 21:46 01.02.2023. Ўқилди: 3257 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!