Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Осакадаги G20 саммитини 25 минг полициячи қўриқлайди

Осакадаги G20 саммитини 25 минг полициячи қўриқлайди

Япониянинг Осака шаҳрида 28—29 июнь кунлари 30 мингдан ортиқ киши, хусусан, давлат раҳбарлари, делегация аъзолари ва журналистлар иштирок этадиган саммит ўтказилиши режалаштирилмоқда. «РИА Новосити»нинг ёзишича, улар хавфсизлигини 25 минг нафар полициячилар таъминлайди.

Шуниси эътиборга лойиқки, 2019 йилнинг май ойида биргина АҚШ президенти Дональд Трамп ташрифи вақтида унинг хавфсизлигини таъминлаш учун худди шунча полициячи жалб этилган эди.

Саммит ўтказилиши муносабати билан шаҳарда транспорт учун жиддий чекловлар ўрнатилади. Шунингдек, йирик темирйўл станцияларида юк сақлаш хоналаридан фойдаланиш тақиқланади. Осака марказий вокзали ва саммит ўтказиладиган ҳудуддаги кўчалардан барча чиқинди ташлаш идишлари чиқариб ташланади.

Май охиридан бошлаб аксарият дўконлар ва мактаб ва боғча дарвозларида саммит туфайли кутилаётган чекловлар ҳақида эълонлар осиб қўйилган. Кўпчилик дўконлар «катта йигирматалик» етакчилари учрашуви кунлари бутунлай ёпилишни афзал кўрган.

Киритилди: 20:01 15.06.2019. Ўқилди: 1338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!