Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Орол бўйидаги Техно: Мўйноқда электрон мусиқа — “Стихия” фестивали ўтказилади

Орол бўйидаги Техно: Мўйноқда электрон мусиқа — “Стихия” фестивали ўтказилади

2022 йил 6-8 май кунлари Мўйноқдаги кемалар қабристонида «Стихия» электрон мусиқа, санъат ва фан фестивали бўлиб ўтади. Лойиҳа 2017 йилда Мўйноқ шаҳрида Орол денгизининг экологик ҳалокатидан хабардорликни ошириш ва минтақанинг барқарор ривожланишига кўмаклашиш, шунингдек, Ўзбекистонда яшовчи халқларни бутун дунёга танитиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Бугунги кунда Орол фожеаси бутун Марказий Осиё минтақасидаги энг кескин экологик муаммо бўлиб қолмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида жаҳон ҳамжамиятини ушбу табиий офатга эътибор қаратишга ва бу борада саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирган эди.

Бугунги кунда «Стихия» бутун дунёдан мусиқачилар, «Дж»лар, продюсерлар, рассомлар ва олимлар иштирокидаги бир нечта лойиҳаларнинг аралашмасига айланди. Уларнинг барчасини ер юзидаги ўзига хос масканда диққатга сазовор жой яратиш мақсади бирлаштиради.

Бу йилги фестиваль учун учта алоҳида-алоҳида саҳна яратилади: электрон, прогрессив ва этник. Унда Ўзбекистон, Туркия, Россия, Германия, Грузия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Нидерландия, Украина, Франция, Швеция ва Япониядан 30 га яқин машҳур «ДЖ»лар иштирок этиши кутилмоқда.

Фестиваль ўзида «Стихия Ген лойиҳалари», «Форум Стихия Н+1», «6 миллиард дарахт» ва турли ижтимоий ташаббусларни қамраб олади.

Лойиҳалар ва фестиваль дастури ҳақида батафсил маълумотлар тез кунларда маълум қилинади.

Фестивалга чиптани www.stihia.org сайтидан харид қилишингиз мумкин.

Киритилди: 16:12 11.03.2022. Ўқилди: 2334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!